Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота фарзанди учун бир йўла 5 минг АҚШ доллар миқдорида алимент тўлади
13:07 / 2021-04-20

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил 3 декабрдаги суд буйруғига асосан қарздор Б. Нуралиевдан собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сариосиё тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

–Ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилган сариосиёлик ота қизининг моддий таъминотига бефарқ эмас экан, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов. 

– Шу пайтгача қизининг холидан хабар олиб, алимент пулларини вақтида тўлаб келган. У имкониятидан келиб чиқиб, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 5 минг АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилгач, давлат ижрочилари ижро ҳужжатини белгиланган тартибда тугатиб, Б.Нуралиевга нисбатан қўлланилган барча чекловларни бекор қилди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА