Ота фарзанди учун 60 миллион сўм алимент тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2016 йил 2 февраль кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Эралиевдан ундирувчи М.Улашованинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 42/1-моддасига асосан, қарздорнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Ж.Эралиев алимент пулларини шу кунга қадар тўлаб келган.
Жорий йилнинг октябрь ойида қарздор ўзига нисбатан ўрнатилган тақиқларнинг олиб ташланиши учун бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилди. Ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор фарзанди вояга етгунга қадар бўлган 60 миллион сўм алимент пулларини бир йўла олдиндан тўлиқ тўлади.
М.Эшмирзаева, ЎзА