Ота фарзанди учун 123 млн. сўм алимент тўлади
Мазкур Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 808-сонли қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.
Мазкур Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 22.01.2016 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.Холбековдан ундирувчи Х.Нуралиева (Холбекова) фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 қисми миқдорида лекин ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган миқдорида то улар вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Холбековнинг мурожаати натижасида юқоридаги қарор ҳамда тарафларнинг талабига кўра MIB.UZ веб-сайти орқали онлайн калькулятор ёрдамида тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳисобланганда 123 млн. 148 минг 829 сўмни ташкил этган.
Шундан сўнг, қарздор А.Холбеков ҳисобидан ундирувчи Х.Нуралиева фойдасига икки нафар фарзандлари вояга етгунга қадар жами 123 млн. 148 минг 829 сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилиши таъминланиб, ижро иши юритишдан тамомланганлиги маълум қилинади.