Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг буйруғига асосан Б.Ҳасановдан ундирувчи Г.Турдалиева фойдасига Зайнабхон Ҳасанова исмли фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор Б.Ҳасанов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши давомида жорий йилнинг декабрь ойига қадар ўзини интизомли алимент тўловчи ота сифатида намоён қилиб келиб, мунтазам равишда тўловларни олдиндан тўлаб келган.
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Бюронинг туман бўлимига Б.Ҳасанов алимент тўловларини фарзандининг келажаги учун олдиндан тўлиқ тўлаб беришини маълум қилган. Давлат ижрочиси томонидан 120 млн. сўм алимент тўлови ҳисобланиб, бу ҳақда Г.Турдалиевага хабар берилганида ушбу келишувга розилик билдирган.
Ота ва она ўртасидаги келишув битими нотариал идорада битим шаклида расмийлаштирилган.
Бюронинг туман бўлимида Г.Турдалиева 120 млн. сўм миқдордаги пул маблағини тўлиқ санаб қабул қилиб олди ва ижро ҳужжатини ўзига қайтариш бўйича ариза тақдим қилди, бир тарафдан Б.Ҳасанов ўз фарзанди олдидаги оталик бурчини тўлиқ адо қилди.