Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота боласига ўз исмини фамилия сифатида бериши мумкинлиги назарда тутилмоқда
15:41 / 2026-01-12

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, отанинг исмини болага фамилия сифатида бериш масаласи кўзда тутилмоқда.

Амалиётда болалар уйида улғайган ота-оналар ва оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинган оталарнинг фарзандлари ўзларининг болаларига отасининг исмини фамилия қилиб беришни хоҳламайди. Баъзан отасининг исмини боласига фамилия сифатида берган оталар маълум муддат ўтгач, боласининг фамилиясини ўзгартириб, ўзининг исмини фамилия сифатида беришмоқда.    

Энди қонунчиликка киритилаётган мазкур ўзгартириш билан агар ота хоҳласа, ўз исмини боласига фамилия қилиб бериши мумкинлиги назарда тутилмоқда.  

Бу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида биринчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.

М.Комилова,

ЎзА