Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота алимент пулини олдиндан тўлади
15:17 / 2023-01-25

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан яна бир алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди буйруғига асосан қарздор А.И. дан ундирувчи Г.Х. фойдасига бир нафар боланинг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, МИБ туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.

Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, ота фарзанди катта бўлгунигача бўлган алимент пулларини олдиндан бир йўла тўлаб бериш мақсадида давлат ижрочисига мурожаат қилган.  

Яқинда, қарздорнинг фарзанди то 18 ёшга киргунига қадар ҳисобланган 63 миллион 600 минг сўм алимент пули ундирувчи номига расмийлаштирилган пластик картага ўтказиб берилди.  

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА