Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота алимент ўрнига 4 нафар фарзандига уй берди
17:10 / 2021-05-20

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2011 йил 2 мартдаги суд қарори билан Китоб туманида яшовчи қарздор Д.Ю.дан даъвогар Г.С. фойдасига 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва топган даромадининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ишлари бошланган.

– Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган, – дейди МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси Баҳром Пармонов. – Шунингдек, Д.Ю. келгусидаги алимент пулларини бир йўла тўлаш ҳамда фарзандларининг келажаги учун уларга алоҳида бошпана бериш мақсадида ўзига тегишли бўлган ҳовлини ундирувчи Г.С.га расмийлаштириб беришни лозим топди. Ушбу келишув нотариус орқали расман тасдиқланиб, мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилди.

 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА