Ота 727 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор бўлими томонидан тегишли алимент қарздорликлари ўз вақтида ундирилиб келиняпти. Шундай қарздорликлардан бири яқинда бюро ва Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирилган. Мазкур ундирув қарздор Д.Х.дан ундирувчи И.У. фойдасига амалга оширилган.
Давлат ижрочиси олиб борган мажбурий ижро ҳаракатларида қарздорнинг ихтиёрий тарзда алимент пулларини фарзанди вояга етгунга қадар тўлашини маълум қилган.
Шундан сўнг, 18 ёшга қадар бўлган алимент маблағи ҳисоблаб чиқилган ва қарздордан 727.303.909 сўм миқдорида алимент пуллари тўлиқ қопланган.