Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота 6 йиллик алимент учун 45 млн. сўм тўлади
21:15 / 2020-10-27

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Жамшид Халиловдан ундирувчи Маҳлиё Икромованинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Бир йил мобайнида фуқаро Ж.Халилов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Ж.Халилов билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синовли кунларда фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, 2025 йилгача бўлган алиментни ҳисоб-китоб қилиб, 45 млн. 700 минг сўм пулни тўлаб берди.