Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
От спорти: "Global Tour” мусобақалари Ўзбекистонда ўтказилади
20:02 / 2023-06-27

Бу борада Парижда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Франция от спорти федерацияси мутасаддилари ўртасидаги учрашувда келишувга эришилди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Учрашув асносида Эйфел минораси муҳандиси Густав Эйфелнинг набираси, Франция от спорти федерацияси вице-президенти Виржини Купер-Эйфел Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигидаги мамлакатимиз спорт мутахассислари билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Global Tour” мусобақаларини ташкил этиш жараёнлари, зотдор отларни кўпайтириш йўналишларида Франция тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, мамлакатимиз вакиллари Ўзбекистонда йилқичилик ва от спорти турларини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган турнирлар хусусида сўзлаб берди.

Учрашувларда Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев иштирок этди.

Мулоқот давомида 2025-2026 йиллар оралиғида Тошкентдаги Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида Париждаги машҳур “Saint Laurent” модалар уйи ҳомийлигида “Global Tour” мусобақаларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Айтиш лозим, “Global Tour” мусобақалари от спорти бўйича Европанинг энг нуфузли турнирларидан бири саналади. Мусобақа анъанавий тарзда Эйфел минораси олдидаги Версал майдонида бўлиб ўтади. Унда от спорти бўйича Олимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг от спорти мусобақалари ҳам айнан ушбу мажмуада ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА