ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар от спортининг турли йўналишларида эришилаётган ютуқлар, юртимизда спортга бўлган эътибор, ёшларнинг от спортига қизиқиши, иқтидорли чавандозларни тарбиялаш, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик каби масалалар хусусида тўхталиб ўтдилар.
[gallery-23154]
Мамлакат чемпионатининг биринчи кунида Мустафосулаймон Муҳиддинов, Дилшодбек Мамадалиев ва Лочин Тоҳиржонов ўз йўналишлари бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бугунги баҳсларда эса Севинч Назарова, Дилшодбек Мамадалиев ва Аббос Шариповларнинг қўли баланд келди.
Эртага мусобақанинг сўнгги куни. Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА