Остонада Қозоғистон – Чехия бизнес форуми бўлиб ўтди
“Казинформ” хабар беришича, Остона шаҳрида ташкил этилган Қозоғистон - Чехия бизнес форумида мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият таҳлил қилинди.
Бош вазир Алихон Смаилов Чехия Республикаси мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги муҳим шерикларидан бири эканини таъкидлади. Товар айирбошлаш миқдори сўнгги йилларда 67 фоиз ўсган. Чехия компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион долларга яқин сармоя киритган. Мустақиллик йилларида жами 410 миллиард доллар инвестиция жалб этилган.
– Форумдан кўзланган асосий мақсад 2029 йилга қадар яна 150 миллиард доллар инвестиция жалб этишдан иборат – деди А.Смаилов.
Анжуман якунида умумий қиймати 230 миллион евролик келишув имзоланди.