Ён қўшни – жон қўшни
Наврўз байрами муносабати билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар концерт, байрам дастури, кўргазма, томоша, миллий спорт турлари бўйича мусобақа, халқ сайлидан баҳраманд бўлишлари мумкин, дея хабар бермоқда “Казинформ” ҳокимлик сайтига таяниб.
Чунончи, таълим ташкилотлари томонидан ўқувчилар учун мавзули кўргазма, кутубхона ва музейларда анжуманлар, фахрий устозлар билан учрашувлар, театрлаштирилган томоша, кўрик-танловлар ташкил этилади.
Халқаро кўргазмалар маркази ҳудудида очилган Наврўз бозори шарқ ярмаркасида этник услубда тикилган кийим-кечак янги коллекцияси, заргарлик буюмлари, кулолчилик, металл, намат ва ипакдан тайёрланган буюмлар, сувенирларнинг бой танлови тақдим этилади.
Шарқ таомлари фестивали ҳам баҳор айёмининг ажралмас қисмига айланади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА