Остонада МДҲ давлатлари спорт ўйинлари масаласи кўтарилди
II МДҲ давлатлари спорт ўйинлари 2023 йил 4-14 август кунлари Беларусда бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Беларусь Бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко Остона шаҳрида ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур мусобақада ҳамдўстлик мамлакатлари спортчиларидан ташқари Куба ва Мўғулистон вакиллари ҳам иштирок этади. Шунингдек, баъзи БРИКС ташкилотига аъзо мамлакатлар вакилларининг қатнашиши имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари I ўйинлари 2021 йилиРоссия Федерациясининг Қозон шаҳрида ташкил этилган эди.
Т. Рўзиев, ЎзА