Остин: НАТО кенгайиши қарорини Альянснинг барча аъзолари қабул қилиши керак
АҚШ расмийлари НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсатига содиқ, бироқ Альянсга янги аъзолар қабул қилиш тўғрисидаги қарорни блокнинг барча давлатлари қўллаши керак. Бу ҳақда Қўшма Штатлар мудофаа вазири Ллойд Остин изоҳ берди.
“Альянсга янги номзодлар масаласини НАТОга аъзо 30 давлат, шунингдек, мазкур мамлакатнинг ўзи ҳал қилади. Энди биз Украина муваффақиятга эришиши учун зарур барчасини таъминлашга эътибор қаратмоқдамиз. Биз, рости, янги натижалар кутмоқдамиз”, деди Остин.
Украина Президенти Владимир Зеленский 30 сентябрь куни мамлакат НАТОга кўшилиш бўйича ариза берганини айтган эди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Альянс мазкур аризани кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида муносабат билдирмаган.
ЎзА