Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осойишталик ва тинчлик посбонлари байрамни муносиб нишонламоқда 
16:58 / 2025-01-14

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни юртимизда кенг нишонланмоқда.

Юртимиздаги осойишталик ва тинчликни сақлашда ҳарбийлар билан бир қаторда ички ишлар органлари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор. 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан мукофотланганлар орасида ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор. 

Мазкур соҳа ходимлари бугунги байрамни муносиб нишонламоқда. 

Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби вазир Пўлат Бобожонов бошчилигида сана муносабати билан Янги Ўзбекистон мажмуасида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. 

Байрам тадбирлари ҳудудий ички ишлар бошқармаларида ҳам юқори савияда ташкил этилди. Жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мард бор жойда – чекинар хатар” мавзусига бағишланди. 

ИИВ Академияси вакили, фалсафа фанлари доктори, профессор Шавкатбек Мамадалиев армия ҳамда халқ бирлиги – кучли ва барқарор давлатимиз, умумий фаровонлигимиз, тинч-тотув ҳаётимиз пойдевори эканини алоҳида таъкидлади. 

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимлари томонидан Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. 

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” ва “Энг яхши китобхон” кўрик-танловлари ўтказилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари ўртасида футзал бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди. 

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида мини футбол бўйича “Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари Навоий давлат университети қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюрди. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ходимлар ўртасида стол тенниси бўйича “Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА