Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осойишталик посбонлари: аёллар ҳам шарафли хизматда
20:49 / 2025-07-15

Мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги роли ва турли соҳалардаги иштироки тобора ортиб бораётгани барчамизга маълум. Бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари билан уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, тенгликни таъминлаш йўлида қатор давлат дастурлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу жараёнда Қуролли Кучлар тизимида фаолият юритаётган аёлларга яратилаётган имкониятлар ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Улар тинчлик ва осойишталикни таъминлашдек масъулиятли вазифаларда эркаклар билан елкадош бўлиб хизмат олиб бормоқдалар.

Айниқса, Миллий гвардия сафларида фаолият олиб бораётган “Тўмарис издошлари” – аёл ҳарбийлар салоҳиятининг йил сайин ортиб бораётгани ва уларнинг жанговар тайёргарлигига бўлган талаб юқори эканлиги эътиборга лойиқ. Чунки ҳарбий хизмат, аввало, қатъият, матонат ва юксак жисмоний тайёргарликни талаб этади.

Яқинда Миллий гвардиянинг махсус дала ўқув майдонида ўтказилган жанговар тайёргарлик машғулотлари ушбу йўналишдаги ишлар самарасини яққол намоён қилди. Мазкур машғулотларда аёл ҳарбий хизматчилар йигитлар билан елкадош бўлиб, барча босқичларда фаол иштирок этдилар.

Жумладан, аёллар тактик машқларни бажариш, тезкор ҳаракатланиш, ўқ отиш, жанговар шароитда қарор қабул қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби синовларни муваффақиятли якунладилар. Айтиш жоизки, бундай машғулотлар нафақат уларнинг амалий кўникмасини оширади, балки жанговар руҳиятини мустаҳкамлашга ҳам бевосита хизмат қилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Миллий гвардия сафларидаги “Тўмарис издошлари” нафақат аёллар салоҳиятининг юксаклигини, балки юртимизда гендер тенгликни таъминлаш, ҳар бир фуқарога ўз қобилиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратилаётганини кўрсатади. 

Қизларимиз жисмоний ва маънавий баркамоллиги, юксак масъулият туйғуси ҳамда жасорати билан ҳарбий тизимда муносиб ўрин эгаллашмоқда.

М.Эшмирзаева, ЎзА