French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Осмондаги қиз» – "Tashkent city" қурилишида иштирок этаётган минорали кран операторининг ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади
12:18 / 2022-08-10

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК «Осмондаги қиз» мураккаб постановкали бадиий фильмини суратга олишга киришди.

Ушбу фильм пойтахтимиздаги "Tashkent city" мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм постановкачи режиссёри Анвар Мадраимов, сценарий муаллифлари Адил Коптан ва Ян Миленин, бадиий раҳбар Рашид Маликов.

Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонлари "Tashkent City«нинг катта таассурот уйғотадиган қурилишига қараб, улкан лойиҳани амалга ошириш нақадар қийин эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Мислсиз вазифалар ва катта меҳнат талаб этадиган бу масканда ташаббускор ёшлар, ғайратли ва меҳнатсевар мутахассисларнинг фидокоронамеҳнати мужассам. Фильм томошабинларга ”Tashkent City«нинг асл кўламини англатиб, уни тўлиқ ҳис этишга ёрдам беради.

– Фильм юртимизда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради, – дейди бадиий раҳбар Рашид Маликов. – Бунда аёл жасорати, иродаси гавдалантирилар экан, ўзбек аёлининг ақл-заковатига алоҳида урғу берилади. Бадиий фильмда ҳаётий воқеалардан фойдаланилмоқда. Қаҳрамон ҳам айнан шу бугунги техника тараққий этган даврда яшаяпти. Тошкентнинг бугунги ўзгаришларига гувоҳ бўляпти. «Осмондаги қиз» ўзбек аёлларининг ютуқлари ҳақида энг яхши фильм бўлади. Қолаверса, Тошкентнинг туристик салоҳиятини ҳам кенг тарғиб қилади.

Кинематография агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестиваль олди агентликда ишлар қизғин давом этмоқда. 

Д. Маматова, ЎзА