Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир ва ёш дзюдочиларимиз 97 медални қўлга киритди
12:16 / 2024-04-15

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ёш дзюдочилар пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган Осиё очиқ кубогида ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг сўнгги кунида Арслонбек Қодиров, Шаҳзодхўжа Шарипов, Муҳаммадсодиқ Содиқов, Туйгул Ҳамроева, Ширинжон Йўлдошева ҳамда Моҳларойим Тўхтамишева каби полвонларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шу тариқа ёшлар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 13 та олтин, 8 та кумуш, 26 та бронза, жами 47 та медаль жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.  

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида терма жамоамиз аъзолари 16 та олтин, 10 та кумуш ва 24 та бронза, жами 50 та медаль жамғарган эди.  

Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган Осиё очиқ кубогида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз жами 97 медални қўлга киритди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА