Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир қизларимиз Осиё чемпионатидан 12 медаль билан қайтадиган бўлди
13:58 / 2023-11-02

Қозоғистонда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ўсмир қизлар ўртасидаги баҳсларида терма жамоамиз 4 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг финал баҳсларида Мафтуна Мусурмонова, Севара Маматова, Собирахон Шаҳобиддинова, Мафтуна Янгиева ўз вазн тоифаларида олтин медаль соҳибасига айланди.  

Финалга қадар жангларда ғалаба қозонган Робия Равшанова, Муслима Турғунова, Зуҳро Рустамова, Аселя Тулегенова, Руҳшона Парпиева Осиё чемпионатини кумуш медал билан якунлади. Шунингдек, Баҳора Абдураимова, Руҳшона Шакарова ва Райҳона Қурбонбоевалар бронза медалга эга чиқди.  

Эслатиб ўтамиз, бугун 2 ноябрь кунги баҳсларда ўсмир йигитларимиздан Шаҳзодбек Эргашев ва Сардорбек Саидакбаров олтин медаль учун рақобатлашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири