Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир қиличбозлар Тошкентда жам бўлди
12:30 / 2025-02-01

Тошкент шаҳрида жойлашган "Пахтакор" ва "Ёшлик" киличбозлик залларида U17 ёш тоифасидаги йигит ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Спорт вазирлиги, қиличбозлик федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан мамлакатимизда Олимпия ўйинлари спорт дастуридан жой олган қиличбозликни янада оммалаштириш, ушбу спорт тури бўйича иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган қиличбозлар ўзаро рақобатлашмоқда.

Жорий йилнинг 6 февраль кунига қадар давом этадиган мазкур чемпионатда қиличбозликнинг шпага, сабля ва рапира бўйича беллашувлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

[gallery-21555]

Жавоҳир Тошхўжаев, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА