Бухорода дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги шиддатли баҳсларга бой ўтмоқда. Терма жамоага янги номларни саралаш, иқтидорли дзюдочиларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
Мусобақанинг -60 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда Муҳаммад Машарипов (Хоразм) олтин медални қўлга киритган бўлса, Баҳром Асадов (Бухоро) кумуш, Жавоҳир Суяров (Қашқадарё) ва Арислон Юсупбаев (Хоразм) эса бронза медалига сазовор бўлди. Вазни -66 кг. бўлган Қувончбек Холмаматов (Самарқанд) финалда Муҳаммаджон Эргашев (Фарғона) устидан зафар қучди. Ушбу вазнда Жавлон Қўлдошбоев (Самарқанд) ва Азизбек Ҳимматов (Навоий) учинчи бўлди.
Қизлар ўртасидаги -48 кг. вазн тоифасида Махфира Рўзибоева (Хоразм), Зуҳра Алимова (Хоразм), Наргиза Дўстмаматов (Қашқадарё), Дилбар Ҳамроева (Бухоро) шоҳсупага кўтарилган бўлса, -52 кг. вазнда Сабина Азаматова (Бухоро) биринчи, Чаросой Ўктамбоева (Хоразм) иккинчи, Гулбаҳор Имомназарова (Андижон) ҳамда Шаҳнозабону Султонова (Хоразм) учинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА