Ўсмир боксчиларимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўсмир боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда юртимиз боксчиларидан Севара Маматова, Собирахон Шаҳобиддинова, Фирузжон Садуллаев ва Ислом Салиҳов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, финалга қадар ўтказилган жангларда муваффақиятли иштирок этган Мафтуна Мусурмонова, Мафтуна Янгиева ҳамда Ҳикматилло Ўлмасовлар кумуш медали билан тақдирланди. Абдураҳмон Маҳмуджонов, Акбар Аҳмадов, Ҳусан Қаҳҳоров ва Норбек Абдуллаевлар эса бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА