Ўсмир боксчиларимиз Россияда ғолиб бўлди
Россиянинг Надим шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг 6 нафар ўсмир чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, 2 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақа давомида вазни -70 кг. бўлган Ҳадятуллоҳ Сайдуллаев барча рақибларини таслим этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, -75 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Мирзакаримов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Фаёзбек Норалиев, Жаҳонгиржон Усмонқулов кумуш, Акбаржон Мирзаев ва Ойбек Алимжонов бронза медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА