English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олди
10:29 / 2024-08-27

Жорий йилнинг 29 август кунидан 9 сентябрь кунига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг Аль-Айн шаҳрида бокс бўйича ўғил ва қиз ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада қитъамизнинг 26 давлатидан 500 нафарга яқин турли ёшдаги чарм қўлқоп усталари иштирок этади. Мусобақада жамоамиз 3 та таркибда қатнашади.  

Аниқроғи, ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда 13 нафардан ўғил ва қиз боксчиларимиз баҳсларга киришса, кичик ўсмирлар тоифасида 15 нафар спортчимиз рингга кўтарилади. Уларга мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Тўрабоев, Маъруфжон Музаффаров, Жаҳонгир Раҳмонов, Баҳром Раҳимов, Жасурбек Латипов, Ҳамза Авезов, Аъзим Худойқулов, Ислом Таджибаев, Акмалбек Қосимов ва Элдор Холматов жанглар давомида кераклик кўрсатмаларни бериб боради.  

Шунингдек, терма жамоа менежери  Мирзоҳид Нўъмонов, шифокор Хуршид Миргалиевлар ҳам делегациямиз таркибидан жой олган.   Мазкур чемпионатда ҳамюртимиз Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА