Осиё волейбол конфедерацияси раҳбарига ташаккурнома топширилди
Бугун, 23 сентябрь куни Нидерландия ва Польшада волейбол бўйича аёллар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақадан аввал Нидерландиянинг Арнем шаҳрида Осиё волейбол конфедерациясининг (ОВК) Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев иштирок этди.
Ҳамюртимиз тадбир давомида Осиё волейбол конфедерацияси раҳбари Рита Сувобо билан учрашиб, бир қатор истиқболли масалаларни муҳокама қилди ва диёримизда ушбу спорт тури ривожи йўлидаги хизматлари учун унга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташаккурномасини топширди.
Тадбирда қитъамизда, жумладан, Ўзбекистонда волейболни янада ривожлантиришга оид қатор масалалар, сўнгги икки йилда қилинган ишлар ҳисоботи ва 2023-2024 йиллар учун тузилган режалар дастури муҳокама қилинди.
ЎзА