Осиё волейбол конфедерацияси раҳбари Тошкентда
Пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун юртимизга турли халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлари келишни давом эттирмоқда.
Кеча тунда Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) президенти Рамон Сузара етакчилигидаги делегация пойтахт аэропортида кутиб олинди.
Ташриф доирасида Рамон Сузара Ўзбекистон волейбол федерацияси, Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мулоқотлар давомида мамлакатимизда волейбол спортини янада ривожлантириш, ҳудудларда инфратузилмани мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, AVC раҳбари бугун, 24 январь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчасида давом этаётган Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши белгиланган.
Т. Рўзиев, ЎзА