Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ва Тинч океани давлатлари омбудсманлари тажриба алмашди
14:32 / 2026-01-22

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё ва Тинч океани форуми ҳамда Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар гендер стратегияси” мавзусида халқаро тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича  вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди. 

Тадбирда Австралия, Баҳрайн, Фаластин, Фижи, Ҳиндистон, Индонезия, Ироқ, Жанубий Корея, Мальдив, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Уммон, Шри-Ланка, Янги Зеландия каби давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарлари ва вакиллари  ҳам қатнашди.

Халқаро тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича  шакллантирилган ҳуқуқий, институционал ва амалий механизмлар ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёлларга ҳуқуқий, психологик ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА