Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ва Европа давлатлари муаммоларини ўрганиш институти билан ҳамкорлик ўрнатилди
13:58 / 2021-06-05

4 июнь куни Марказий Осиё халқаро институти директори Aнвар Носиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ва Осиё ва Европа давлатлари муаммоларини ўрганиш институти директори Ёрмаҳмад Ниёзий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда ижобий ўсиш суръати қайд этилди, бунда икки давлат раҳбарларининг роли юқори экани таъкидланди.

Шунингдек, илмий доира вакиллари ўртасида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, келгусида  Марказий Осиё давлатлари таҳлил тузилмаларини жалб этиш орқали Ўзбекистон ва Тожикистон илмий-таҳлил марказлари учун қўшма платформа яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу каби қўшма тадбирлар, илмий-амалий тадқиқотлар ва тренинглар ўтказиш орқали ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунлари бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш мақсадида МОХИ ва Институт ўртасида ўзаро илмий тадқиқотлар олиб бориш, мақолалар ва монографиялар нашр этиш, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этишга доир икки томонлама шартнома имзоланди.

ЎзА