Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ипотека ва “яшил” молиялаштириш учун 150 миллион доллар ажратади
Осиё тараққиёт банкининг ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури доирасидаги кредит маблағи Ўзбекистон ипотека кредитларини қайта молиялаш компаниясининг уй-жой ипотекаси, уй-жойларни ободонлаштириш ва “яшил” молиялаштиришга йўналтирилади.
Ўзбекистонда яшил реновация кредитларидан иситиш ва совитиш тизимларини янгилаш ёки ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, сув изоляциясини яхшилаш – энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиши мумкин.
Осиё тараққиёт банки дастурига кўра, кредитларнинг камида 32,5 фоизи аёлларга берилиши керак. Кредит, шунингдек, Ўзбекистонда бозорга асосланган ипотека молиясини фаоллаштириш учун молиялаштириш механизмларини рағбатлантиради. Уй-жой ипотека маҳсулотлари, шу жумладан “яшил” молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.
ЎзА