Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 100 миллион долларлик кредит ажратди
17:38 / 2021-10-08

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда рақобатбардош молиявий бозорлар учун қулай муҳит яратиш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 миллион долларлик кредит ажратди.

Бу ҳақда банк веб-сайтида хабар берилди.Хабарда маълум қилинишича, ОТБнинг молиявий бозорларни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағ Ўзбекистон молия бозорини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Унинг мақсади давлат облигациялари бозорини янада қонунийлаштириш ва инвесторлар базасини диверсификация қилишдир. Шунингдек, дастур бозорнинг муҳим инфратузилмасини, шу жумладан, кузатув тизимларини ривожлантиришга ёрдам берган ҳолда биржа савдо маблағлари каби муқобил молиявий воситаларга оид таклифни кенгайтиради.

–Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштирар экан, хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун барқарор ва рақобатбардош ички молиявий бозорлар муҳим аҳамиятга эгадир. Шу боис банк Ўзбекистонда молиявий бозорнинг ривожланишига кўмаклашади ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили ҳамда мамлакатда янги иш ўринларининг муҳим манбаси бўлган хусусий инвестицияларни рағбатлантиради, – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,1 миллиард доллар миқдорида кредит, грант ва техник ёрдам кўрсатган.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА