Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади
Халқ таълим вазирлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.
Мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.
STEM - фанлар бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.
Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси учун мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.