French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё паралимпия қўмитасининг 39-Ижроия кенгаши ўз ишини бошлади
16:59 / 2025-12-09

Паралимпия мусобақаларини савияли ташкил қилиш халқаро миқёсда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Спортчиларга мусобақаларда қулайликлар яратиш, уларнинг белгиланган муддат мобайнида яшаш тарзини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда ҳар бир турнир бошланишидан олдин қўмита йиғилишини ташкил этиш йўлга қўйилди. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиё паралимпия қўмитасининг навбатдаги ижроқўм йиғилиши бошланди.

Ушбу  йиғилишда Осиё спортига оид энг муҳим масалалар кун тартибидан ўрин олган. Шунингдек, 10-14 декабрда ёшлар ўртасида ўтказиладиган Параосиё ўйинларини савияли ташкил этиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

Мазкур муҳим тадбирда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирок этмоқда.

Шербек Исломов, ЎзА