English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё Паралимпия қўмитасида «Тошкент-2025» ўйинлари муҳокама қилинди
11:30 / 2024-04-24

Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед билан учрашди.

Самимий руҳда кечган суҳбат давомида келгуси йил Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларини юқори даражада ташкил этиш ва бу борада кўрилаётган тайёргарлик масалалари, паралимпия ҳаракатини янада оммалаштириш ва ушбу соҳага оид бир қатор ишлар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида «Тошкент-2025» ёшлар Параосиё ўйинларига тайёргарлик доирасида халқаро экспертлар билан учрашув ташкил этилиб, унда комплекс мусобақани юқори савияда ўтказиш учун барча зарурий масалалар атрофлича муҳокама қилинган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА