English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонда
11:41 / 2021-06-28

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Мажид Рашед журналистларга берган дастлабки интервьюсида қуйидагиларни айтиб ўтди:

–Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. 2013 йилда ҳам бу ерда бўлганман. Янгиликлар орқали сўнгги пайтларда юртингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улкан ўзгаришлар ҳақида мунтазам танишиб бораяпман. Айниқса, Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатига давлат миқёсида эътибор қаратилаётганининг самараси ўлароқ, ушбу мамлакат спортчилари йилдан-йилга юқори натижаларга эришиб келмоқда. Умид қиламанки, ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиода бўладиган Паралимпия ўйинларида ҳам юқори натижаларга эришади.

Дастурга мувофиқ, бугун куннинг иккинчи ярмида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашиши белгиланган.

ЎзА