Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё: пандемия туфайли 20 та янги миллиардер пайдо бўлди
12:48 / 2022-01-18

Oxfam халқаро бирлашмасининг маълумотларига кўра, COVID-19 даврида Осиёда 140 миллион нафар киши иш ўринларидан айрилган ва қашшоқлашиб қолган бир пайтда, қитъада 20 нафар янги миллиардер пайдо бўлган.

Oxfam бирлашмасининг ҳисоботида қайд этилишича, 2021 йил мартида коронавирусни даволашда ишлатиладиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва хизматларидан тушган даромад мана шу йигирматаликнинг пайдо бўлишига хизмат қилган.

Тиббиёт ходимлари учун индивидуал ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган Winner Medical фирмаси раҳбари Ли Цзяньцюань ҳамда COVID-19 учун тест тизимлари ва диагностика тўпламларини ишлаб чиқарадиган Sansure Biotech компанияси директори Дай Личжун янги миллиардерлардан саналади.

2020 йил март ойида Осиё-Тинч океани минтақасидаги миллардерларнинг умумий сони 803 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг ноябрь ойига келиб, уларнинг сони 1087 нафарга етди, уларнинг бойлиги эса, 74 фоизга ошди, дейилади ҳисоботда.

Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, 2020 йилда деярли 81 миллионта иш ўрни йўқолган ва бунинг натижасида, 22-25 миллион нафар киши қашшоқликка тушиб қолган. Айни пайтда, Осиё-Тинч океани минтақасидаги миллардерларнинг бойлиги 1,46 трлн долларга ошган, бу эса, ўз ишидан айрилган ҳар бир фуқарони қарийб 10 000 доллар маош билан таъминлаш учун етарли.

Прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб, миллионерлар сони 15,3 миллион нафарга етади, бу 2020 йилга нисбатан 58 фоиз кўпдир. Жаҳон банки ҳам, Халқаро валюта фонди ҳам коронавирус глобал иқтисодий тенгсизликнинг сезларли даражада ошишига олиб келишини қайд этишган.

Гулруҳ Абдуллаева, ЎзА