Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ўйинларига яна бир йўлланма
10:24 / 2022-06-14

Индонезияда чим устида хоккей бўйича аёллар ўртасида “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари учун саралаш мусобақаси ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган терма жамоамиз ўз олдига қўйган улкан вазифани муддатидан аввал бажарди.

Терма жамоамиз Камбоджа устидан йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал “Ханчжоу-2022” йўлланмасига сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.  

Регламентга кўра, айлана тизимда ўтаётган лицензион турнирда кучли олтиликка кирган жамоалар бўлажак Осиё ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шу тариқа, жамоамиз турнир якунланишидан 1 тур аввал қитъа ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ушбу спорт турида эркаклар жамоамиз Таиландда ўтган квалификацион мусобақа орқали илк бор Осиё ўйинлари йўлланмасига эга бўлган эди. Энди “Ханчжоу-2022”да чим устида хоккей бўйича ҳам эркаклар, ҳам аёллар жамоаларимиз иштирок этади.  

ЎзА