Осиё ўйинларида медалларимиз яна учтага кўпайди
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича финал баҳсида ҳамюртимиз Шахриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб маррани босиб ўтди ва кумуш медални қўлга киритди.
1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов делегациямизга яна бир кумуш медални тақдим қилган бўлса, байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида Екатерина Шубина ҳамда Aрина Танатмишева жуфтлиги 500 метр масофага ўтган пойгада бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони ҳозирча 11 олтин, 14 кумуш ва 18 бронзага етди.
Эртага яна мазкур мусобақанинг 6 дастурида вакилларимиз медаллар учун баҳслашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА