Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ўйинларида медалларимиз сифат ва сон жиҳатдан яхшиланди
09:49 / 2023-10-08

Поёнига етиб бораётган 19-Осиё ўйинлари мамлакатимиз спорт делегацияси учун ҳар жиҳатдан сермаҳсул бўлди.

Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлаш мақсадида Ханчжоу спорт майдонларида тер тўккан спортчиларимиз сифат кўрсаткичида ҳам, медаллар сони бўйича ҳам янги натижани қайд этди.

Шиддатли беллашувлар натижасида кичик олимпиадада қўлга киритилган 71 медалнинг 22 таси олтин, 18 таси кумуш ва 31 таси бронза медали бўлди.

Бугун, 8 октябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг сўнгги кунида учта йўналишда медаллар жамланмаси ўйналади. Синхрон сузишнинг жамоавий, каратэнинг жамоавий ва аёллар ўртасида 50 килограмм вазн тоифасида медаллар учун кураш кечади. Кун давомидаги беллашувларда мамлакатимиз вакилларидан фақат каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шу ўринда айтиш лозим, 2018 йили Индонезияда ўтган 18-Осиё ўйинларида спорт делегациямиз 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қўлга киритганди. Кўриниб турибдики, Осиё ўйинлари тизимида натижаларимиз бир мунча яхшиланган.

Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун тўрт йиллик ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА