Осиё ўйинлари: Умид олтин олди, Малика эса бронза
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида кураш баҳслари ўтказилмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова -70 кг вазн тоифасида учинчи ўриндан жой олди.
Шунигдек, -81 кг вазн тоифасида Умид Эсанов афғонистонлик рақиби Ҳассан Росолини ҳалол баҳоси эвазига мағлуб этди ва финалга йўл олди. Олтин медаль учун кечган баҳсда қозоғистонлик Бекадил Шаимбереденовни енгди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги кураш баҳсларида полвонларимиз 3 олтин ва 1 кумуш медали қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА