Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ўйинлари: Тўрт нафар боксчимиз чорак финалда
10:08 / 2023-09-29

Ханчжоуда ўтаётган ўн тўққизинчи Осиё ўйинларида боксчиларимиз ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Куни кеча ўтган жангларнинг 71 килограммгача вазнида Асадхўжа Мўйдинхўжаев филиппинлик Марйон Пианарни 5:0 ҳисобида енгиб чорак финалга йўл олди. Ҳасанбой Дўсматов эса 52 килограммгача вазнда қозоғистонлик Сакен Бибиосинов билан жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ¼ финал босқичига чиқди. Шунингдек, Райҳона Қодирова ўз вазнида қатарлик Дана Ал Жаборни илк раунддаёқ муддатидан олдин мағлуб этди ва ярим финал йўлланмаси учун жанг қиладиган бўлди. 

Бугун, 29 сентябрь куни Осиё ўйинларида 4 нафар юртимиз боксчилари рингга кўтарилади. Улар билан танишинг: 

11:45. - Бокс. Аёллар, -57 кг, нимчорак финал. Ситора Турдибекова - Фатима Заҳра (Покистон) 

11:45. - Бокс. Аёллар, -50 кг, чорак финал. Сабина Бобоқулова - Ву Ю (Хитой) 

12:30. - Бокс. Эркаклар, -80 кг, нимчорак финал. Тўрабек Ҳабибуллаев - Муҳаммад Аҳмад Ал Субҳи (Саудия Арабистони) 

13:30. - Бокс. Эркаклар, -92 кг, чорак финал. Лазизбек Мулложонов - Хуежен Хан (Хитой) 

Дарвоқе, кечаги жангларда фотосуратчимиз Алмурод Мамадаминов олган ёрқин суратларни қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз: 

[gallery-13781]

Жавоҳир Тошхўжаев, Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА