French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё кубогидаги рақибларимиз аниқланди
15:26 / 2026-02-12

Куала-Лумпур шаҳрида 2026 йилги U17 Осиё кубогига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон "D" гуруҳидан ўрин олди ва Австралия, Ҳиндистон ва КХДР билан ўйнайдиган бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.  

Турнир Саудия Арабистонида 7-24 май кунлари бўлиб ўтади. Қуйида қуръа натижалари билан танишасиз:

"A" гуруҳи

Саудия Арабистони

Тожикистон

Таиланд

Мьянма

"B" гуруҳи

Япония

Индонезия

Хитой

Қатар

"C" гуруҳи

Корея Республикаси

Яман

Вьетнам

БАА

"D" гуруҳи

Ўзбекистон

Австралия

Ҳиндистон

КХДР

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА