Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё кубогида бугун 2-тур якунланади
11:41 / 2026-01-11

Саудия Арабистони яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубогининг иккинчи тур учрашувлари бугун ўз якунига етади.

Аниқроғи, кубокнинг “D” гуруҳи пешқадами Австралия бир очко билан иккинчи ўринда бораётган Хитойни синовдан ўтказса, ўтган турда дуранг қайд этган Ироқ сўнгги ўринда қайд этилган Таиланд билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувларда Австралия ғалаба қозонса, муддатидан аввал чорак финалга чиқади. Бунга сабаб, Хитой ва Ироқда ҳам голлар нисбати, ҳам очколар бир хил эканлигидир.

Куни кеча “B” гуруҳининг иккинчи турида Япония 3:0 ҳисобида БАА термасини таслим этди ва 6 очко билан чорак финалга муддатидан аввал чиди. Қатар ва Сурия баҳси 0:1 ҳисобида якунланди. Натижада БАА ва Сурия 3 очко билан 2-3 ўринда қолди. Қатар эса ҳамон очкосиз ҳолда тўртинчи ўринни банд этган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА