Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё кубоги: Кутилмаган натижалар қайд этилди
12:41 / 2024-01-20

Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг 2-турида “D” ва “С” гуруҳларида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

“С” гуруҳидан ўрин олган Эрон ва Гонгконг баҳси 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона голга Меҳди Гаеди муаллифлик қилди. Шу тариқа Эрон иккинчи турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда 1/8 финал босқичига йўл олди.  

“D” гуруҳида Вьетнам "Абдуллоҳ бин Носир бин Ҳалифа" стадионида Индонезияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунингдек, Ироқ терма жамоаси Японияни 2:1 ҳисобида енгди. 

Ушбу натижалардан сўнг, Ироқ термаси очколарини 6 тага етказиб олди ва гуруҳда биринчи поғонага кўтарилди. Япония ва Индонезия терма жамоалари 3 очко тўплаган ҳолда иккинчи ва учинчи ўринда бормоқда. Вьетнам ҳисобида эса умуман очко йўқ.  

Маълумот учун, Австралия, Қатар, Ироқ ва Эрон терма жамоалари иккинчи турдан кейин Осиё кубогининг плей-офф босқичига йўл олди.  

Бугун, 20 январь куни “E” гуруҳида иккинчи тур баҳслари давом эттирилади. Унда Иордания - Жанубий Корея, Баҳрайн - Малайзия қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА