Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё кубоги: Бугун чорак финал босқичи бошланади
10:14 / 2026-01-16

Саудия Арабистони яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубогида бугун чорак финал босқичига старт берилади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Осиё кубогининг чорак финали доирасидаги бугунги баҳсларда дастлаб Япония ва Иордания, сўнгра Вьетнам – БАА термалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашувлар мамлакатимиз вақти билан соат 16:30 ва 20:30 да бошланади.

Эртага, 17 январь куни Ўзбекистон ҳамда Хитой термалари ўртасидаги ўйин соат 16:30да, Жанубий Корея ва Австралия баҳси соат 20:30 да ўтказилади.  

Дарвоқе, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Хитойга қарши тўқнашувини баҳрайнлик Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд бошқариб боради. Унга қанотларда Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн) ва  Носир Солим Абдуллоҳ Амбусаидий (Уммон) ёрдам беради.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА