Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан рақамли технологиялар соҳадаги ҳамкорлик янги босқичда
11:41 / 2025-06-19

Рақамли технологиялар соҳасини янада ривожлантириш, рақамли инфратузилмани такомиллаштириш ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (OIIB) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва ушбу йўналишда истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, рақамли соҳада фаолият юритаётган халқаро компаниялар билан амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.  

Учрашув давомида ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли иқтисодиётдаги устувор йўналишлар, солиқ имтиёзлари, ёш мутахассислар учун юқори малакали иш ўринларини яратишга қаратилган давлат дастурлари ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларида рақамли хизматларга бўлган имкониятларни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан олиб борилган мулоқот Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасини қўллаб-қувватлаш, замонавий лойиҳаларни амалга  оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.  

Н.Раҳмонова, ЎзА