Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ҳамда Пара Осиё ўйинлари ғолиблари тақдирланди
07:51 / 2023-12-03

Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ҳамда IV Пара Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этиб, спортчиларни улкан ғалаба билан табриклади ва кейинги мусобақаларда муваффақият тилади.

–Спортчиларимизнинг улкан ғалабаси вилоятимиз спорт тарихида илк бор қайд этилиши. Бу барчамизни шодлик ва сурурга тўлдирди, – деди вилоят ҳокими. – Бундай муваффақиятлар омили аваламбор, Президентимизнинг мамлакатимиз спортчи ёшларига бўлган эътибори, ғамхўрлигининг натижаси деб биламиз. Қолаверса, спортчи ёшларимизнинг ҳам бундай эътиборга жавобан ўзларининг тинимсиз меҳнатлари, метин иродаси туфайли юксак марраларни забт этаётганлари ҳам таҳсинга сазовордир.  

[gallery-15001]

Ўн тўққизинчи Осиё чемпионатида кураш тури бўйича олтин медални қўлга киритган спортчилар Ҳилола Ортиқбоева, енгил атлетика бўйича Сафина Саъдуллаева, академик эшкак эшиш тури бўйича Алишер Турдиев, Анна Пракатенко вилоят ҳокимлигининг ташккурномаси ва 40 миллион сўм пул мукофоти билан, уларнинг мураббийлари 10 миллион сўм билан тақдирланди.

Кумуш медалга сазовор бўлган Шахбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Луиза Исломова вилоят хокимлигининг ташаккурномаси ва 30 миллион сўм, мураббийлари 7 миллион сўм пул мукофотларини қабул қилиб олишди.

Бронза медалга сазовор бўлган спортчи Шохсанам Шерзодовага 25 миллион сўм, мураббийига 5 миллион сўм пул мукофотлари топширилди.  

Шунингдек, тўртинчи Пара Осиё ўйинлари спортнинг пара академия тури бўйича олтин медални қўлга киритган Холмурод Эгамбердиев ҳам вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва 40 миллион сўм, мурабийси 10 миллион сўм пул мукофоти билан, пара енгил атлетика тури бўйича кумуш медални қўлга киритган Наталия Семёнова, Отабек Қўчқоров 30 миллион сўм, мураббийси 7 миллион сўм пул мукофоти билан, пара академик эшкак эшиш тури бўйича бронза медални қўлга киритган спортчилар Диёра Додоева, Қудратилла Ҳабибуллаев, Абдумутал Абдураҳмонов, Амалбек Мустафоқулов 25 миллион сўм, уларнинг мураббийлари 5 миллион сўм билан тақдирланди.  

Шуҳрат Суяров, Шаҳриёр Ортиқбоев(фото), ЎзА мухбирлари.