Осиё чемпионатининг 2-кунида боксчиларимиздан бир ғалаба ва бир мағлубият
Фоторепортаж
Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи”да бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди. -57 кг вазнли Дилшод Абдумуродов ироқлик рақибини мағлубиятга учратган бўлса, -92 кг вазнли Жавоҳир Тоғаймуродов тожикистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди.
Осиё чемпионати давом этмоқда.
[gallery-5544]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА