Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионатида велоспортчимиз кумуш медалга сазовор бўлди
08:53 / 2026-02-09

Саудия Арабистонида шоссе йўналиши бўйича ўтаётган велоспорт бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги кунида аёллар ўртасида жамоавий гуруҳ пойгаси баҳслари бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда ҳамюртларимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бориб, якунда юқори натижа қайд этди.

Хусусан, мазкур дастурда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Нафосат Козиева 02:45:12 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Янина Кускова эса 02:45:13 кўрсаткич билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси  U23 ёш тоифасидаги эркаклар ҳамда ёшлар ўртасидаги қизлар гуруҳ пойгасида иштирок этади.

Хусусан, U23 ёш тоифасидаги эркаклар ўртасида 122,5 километр масофага мўлжалланган гуруҳ пойгасида терма жамоамиз шарафини Фаррух Бобошеров, Самандар Жониқулов, Диёр Тохиров ва Бегзод Баходиров ҳимоя қилади.

Шунингдек, ёшлар ўртасидаги қизлар 62,4 километр масофага гуруҳ пойгасида беллашув олиб боради. Ушбу дастурда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Надежда Бартенеева, Екатерина Макарочкина, Гулҳаё Сатторова ҳамда Роксана Ҳикматова иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА