Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати: терма жамоамиз муваффақият қозонмоқда
19:44 / 2022-07-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа биринчилиги давом этмоқда.

Терма жамоамиз аъзолари янги муваффақиятларга эришишда давом этмоқда. Жамила Панфилова -55 кг вазн тоифасида икки кураш бўйича кумуш медаль соҳибаси бўлди. Вакиламиз даст кўтариш машқида 86 кг билан етакчилик қилган эди. Бироқ силтаб кўтариш йўналишида унга озгина омад етишмади. Ушбу машқдаги 98 кг билан у умумий ҳисобда 183 кг натижа кўрсатди. Бу эса Панфиловага икки кураш бўйича кумуш медални тақдим қилди.

U20 қизлар, -55 кг:

1. Ёдсарн Поисиан (Таиланд) – 184 (81+103) кг

2. Жамина Панфилова (Ўзбекистон) – 183 (85+98) кг

3. Клариса Жулиана (Индонезия) – 180 (78+102) кг.

-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб борди. Регламентга кўра, якунда уларнинг натижалари ўз тоифалари бўйича ажратиб олинди. Шу тарзда ёш оғир атлетика юлдузлари иштирокидаги баҳсларда Ҳусинбой Матрасулов ёшлар, Бобур Умидов эса ўсмирлар тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Ёшлар, -67 кг:

1. Вичума Вирапхон (Таиланд) – 300 (135+165) кг

2. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг

3. Ҳусинбой Матрасулов (Ўзбекистон) – 178 ( 127+151) кг.

Ўсмирлар, -67 кг:

1. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг

2. Жу Хён Парк (Корея Республикаси) – 255 (115+140) кг

3. Бобур Умидов (Ўзбекистон) – 255 (114+141) кг.

Қайд этиш жоиз, Ҳусинбой Матрасулов барча йўналишларда, Бобур Умидов даст кўтариш ва икки кураш, шунингдек, ўсмирлар тоифасида умумий ҳисобда совринли ўринларга кира олмаган яна бир вакилимиз Аҳлиддин Ҳасанов силтаб кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланди.

[gallery-7974]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА